Эрдўған: Туркия “арман геноциди”масаласида ўз фикрида қолади 

Олам

image
0:00
0:00
download

Туркия Усмонлилар империясида арман геноциди юз бергани ҳақидаги масалаларда ўз позициясини ҳимоя қилишда давом этади. Бу ҳақда мамлакат Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған девонининг Анқарада бўлиб ўтган Олий маслаҳат кенгаши йиғилишидан кейин чоп этган хабарида айтилган.  

"Жаноб Президент Туркия арман геноциди тўғрисида ёлғон гапираётганлардан ҳақиқатни ҳимоя қилишини айтди", дейилган баёнотда. 

Аввалроқ, АҚШ Президенти Жо Байден XX аср бошларида Усмонли империясида арманларнинг ўлдирилишини қирғин сифатида расман тан олишга тайёрлиги ҳақида хабар берган эдик.   

Ундан сўнг, Арманистон Президенти Армен Саркисян Байденни янги геноцидларнинг олдини олишга содиқлигини тасдиқлашга чақириб, унга мактуб йўллаганди.  

Маълумки, АҚШнинг аввалги Президенти Дональд Трамп 1915 йил воқеаларини арман геноциди деб тан олишдан бош тортган, чунки у Туркия билан муносабатлар ёмонлашишидан қўрқарди. 

Маълумот ўрнида, 2019 йил 12 декабрда АҚШ Конгресси Сенати арман геноцидини расман тан олиш ва хотирлаш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилган. Усмонли империясида арманларни қирғин қилиш фактини 23 та давлат тан олган. Туркия анъанавий равишда тегишли айбловларни рад этиб келади. 

1915 йил 24 апрель куни арман геноцидининг бошланиш санаси ҳамда шу куни Истанбулдаги арман элитаси вакиллари қўлга олингани ва ўлдирилгани таъкидланади. Кейинги ойларда эса бу қирғин Ғарбий Арманистонда давом этиб, 1915 йилнинг июнь ойида якунлангани қайд этилган. Тарихий маълумотларга кўра, 1915-1923 йилларда 1,5 млн арман ўлдирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

геноцид Эрдўған

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг