Эрдўған Туркий дунёда ягона алифбони қабул қилишга чақирди
Олам
−
03 Ноябрь 2023
8398Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларда ягона алифбо бўлиши керак. Бу ҳақдаги чақириқ бугун, 3 ноябрь куни Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг Остонада бўлиб ўтган 10-саммитида янгради.
Саммитда нутқ сўзлаган Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳамжиҳатлик ва бирдамликни мустаҳкамлашда тил бирлигининг аҳамияти яққол кўзга ташланишини билдирди.
“Биринчи қадам – алифбо бирлигини таъминлаш. Бу борада Президентларнинг кўмаги жуда муҳим. Олий таълим кенгашимиз томонидан котибиятимизга етказилган таклифлар сиз азиз биродарларим томонидан тўғри баҳоланишига ишонаман”, дейди Эрдўған.
Шунингдек, Эрдўған, барча йўналишлар билан бир қаторда тил, маданият ва тарих муштараклигига асосланган инсоний муносабатларни яхшилаш мақсадида олий таълим соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни давом эттираётганини урғулади.
LiveБарчаси