Эрдўған турк вакцинасининг 3-босқич синови бошланганини эълон қилди
Олам
−
23 Июнь 2021
2048Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған коронавирусга қарши миллий вакцинанинг учинчи босқич синфлари бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда "Anadolu" агентлиги хабар қилди.
Эрдўғаннинг сўзларига кўра, коронавирусга қарши турк вакцинаси TURKOVAC номини олган.
“Коронавирусга қарши миллий вакцинанинг учинчи босқич синови билан Туркия бу соҳада янги саҳифа очмоқда”, деган Президент Эрдўған.
Давлат раҳбари шунингдек, Туркияда бир неча ҳафта ичида COVID-19 га қарши вакциналаш жараёни 18 ёшдан катта барча аҳолини қамраб олишини таъкидлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь