Эрдўған Трамп билан қўнғироқлашди
Олам
−
18 Июль
5725Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған АҚШда ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари икки томонлама муносабатларга ижобий таъсир кўрсатишига умид билдирди. Бу ҳақда у АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп билан телефон суҳбатида маълум қилди.
“Президент Эрдўған ноябрь ойида бўлиб ўтадиган АҚШ президентлик сайловлари Америка халқига фойда келтириши ва Туркия-Америка муносабатларига ижобий таъсир кўрсатишига умид билдирди”, дейилади Туркия Президенти маъмуриятининг суҳбат якунлари бўйича баёнотда.
Шунингдек, Эрдўған Трампга уюштирилган суиқасдни яна бир бор қоралади ва унга тезроқ тузалиб кетишини тилади.
Маълумот учун, 13 июль куни АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампга суиқасд уюштирилган. Ўқ унинг ўнг қулоғига теккан. Митинг иштирокчиларидан бири ҳалок бўлди, икки нафари яраланди.
Отишма содир этган 20 ёшли Томас Мэтью Крукс собиқ президент хавфсизлигини таъминлаган АҚШ махфий хизмати ходимлари томонидан воқеа жойида отиб ўлдирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь