Эрдўған Telegram’да расмий каналини очди

Олам 3627
image

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Telegram’да расмий каналини очди. Каналга биринчи хабар кеча, 12 январь куни юборилган. Аккаунт Telegram маъмурияти томонидан расмий саҳифа сифатида тасдиқланган.

Ушбу янгилик оммавий ахборот воситаларида эълон қилинганидан сўнг, Туркия Президентининг расмий канали обуначилари ҳозирда 150 мингтадан ошган.

Шунингдек, каналга Эрдўғаннинг мушук ортида туширилган расми ҳам жойланган.

Аввалроқ дўнёда, қолаверса Туркияда катта аудиторияга эга бўлган WhatsApp ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини Facebook’га ўтказишини эълон қилди.Шундан сўнг, WhatsApp’дан норозилик сифатида оммавий чиқиш бошланди.

Шу билан бирга, Telegram АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Twitter’да блокировка қилиниши ҳамда Apple ва Google дўконларидан Parler иловаси олиб ташланганидан кейин АҚШда юклаб олиш бўйича иккинчи ўринни эгаллади. 6 январдан бир ҳафта ичида Қўшма Штатларда Telegram 545 минг марта юклаб олинди, бу бир ҳафта олдинги кўрсаткичдан деярли уч баравар кўп.

Эслатиб ўтамиз, дунё бўйича Telegram мессенжеридан фойдаланувчилар сони 500 миллиондан ошди. Сўнгги 72 соатда бутун дунёдан 25 млн одам Telegram’да рўйхатдан ўтган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 120
Рейтинг: 3
t
×