Эрдўған Россиянинг Туркия билан парвозларни тиклаш ҳақидаги қарорини маъқуллади 

Олам 1814
image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россиянинг Туркия билан парвозларни тиклаш ҳақидаги қарорини ижобий деб атади. Бу ҳақда давлат раҳбари Анталиядаги нутқи давомида айтиб ўтган. Унинг нутқи Twitter’даги аккаунти орқали намойиш этилган.  

“Мамлакатимизда эмлаш ривожланиши билан биз аста-секин бошқа мамлакатларнинг чекловчи рўйхатларидан чиқамиз”, деган Эрдўған. 

Сиёсатчининг таъкидлашича, Россия билан авиаалоқани тиклаш томонлар ўртасидаги муваффақиятли дипломатик алоқалар ва бўлимларнинг тегишли ишлари эвазига амалга оширилмоқда. 

Аввалроқ, Россия жорий йилнинг 22 июнидан бошлаб Туркия билан авиақатновларни тиклаши ҳақида хабар бергандик. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 12 апрелида Россия штаб-квартираси Туркияда коронавирус билан боғлиқ ҳолат ёмонлашгани сабабли 15 апрелдан 1 июнгача Туркия билан авиақатновни тўхтатишга қарор қилганди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 41
Рейтинг: 3
Теглар
t
×