Эрдўған Путинни Украина масаласида музокараларни жонлантиришга чақирди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия етакчиси Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти чоғида Украинадаги вазиятни тартибга солиш учун музокараларни жонлантириш зарурлигини билдирди. Бу ҳақда Туркия Президентининг идораси хабар берди.

Эрдўғаннинг айтишича, Россия–Украина можаросининг чўзилиши хавфни кучайтиради. Шунинг учун дипломатик музокараларни жонлантириш керак.

 “Президент Эрдўған Туркиядаги Россия ва Америка разведка хизматлари раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувлар жойлардаги назоратсиз эскалацияларнинг олдини олишда муҳим роль ўйнаганини айтди”, дейилади хабарда. 

Музокаралар чоғида давлат раҳбарлари Туркияда газ марказини яратиш, дон бўйича келишувни узайтириш масаласини гаплашган. Шунингдек, Россия Ташқи разведка хизмати ва Марказий разведка бошқармаси раҳбарлари ўртасидаги алоқалар ҳам муҳокама қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг