Эрдўған Путинни Ғарбдан ҳимоя қилиб чиқди
Олам
−
26 Июль 2022
15388Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ғарб давлатларининг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга нисбатан шу кунларда кўрсатаётган муносабатини қоралади. Унинг қайд этишича, Ғарб Путинга қандай муносабат қилса, албатта, Путиндан ҳам худди шундай жавобни олади – саломга яраша алик. Бу ҳақда Президент TRT телеканалига берган интервьюсида гапирган.
Эрдўған жорий йилнинг 18-19 июль кунлари Теҳронда бўлиб ўтган “Остона жараёни” учлик (Россия, Туркия, Эрон – таҳр.) саммити ва Путин билан ўтказган яккама-якка учрашувига баҳо берди.
“Путин билан учрашувимиз ҳақиқатдан ҳам бошқача бўлди. Чунки ҳозир биз Путин-Зеленский ишида жуда муҳим роль ўйнаяпмиз. Биз ҳеч кимга душман кўзи билан қарамаймиз. Биз дўстнинг кўзи билан қараймиз ва шу тариқа, бизнинг нуқтаи назаримиз ҳар икки томоннинг чинакам самимий ёндашувини келтириб чиқаради”, дейди Эрдўған.
У Ғарбнинг Путинга муносабатига тўхталиб, шундай дейди:
“Жаноб Путинга ҳозир Ғарбнинг ёндашуви маълум: бу сиёсатчиларга ярашадиган ёндашув эмас. Албатта, агар шундай қарасангиз, жаноб Путин сизга қандай қарайди? У ҳам шундай жавоб қилади. Уруш туфайли юзага келган конъюнктурага қарамай, биз икки томонлама муносабатларимиздаги муҳим масалаларни осонликча ҳал қилдик ва бу ижобий учрашув бўлди, деб бемалол айта оламан”, дейди Эрдўған.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь