Эрдўған Путин билан нима ҳақида гаплашмоқчилигини айтди

Олам

image

Кеча, 22 март куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия Президенти Владимир Путин билан яқин кунларда Россия донидан Африкага ун етказиб бериш масаласини муҳокама қилиш истагида эканлигини билдирди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter саҳифасида намойиш этилган Туркия оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида хабар берди.

“Аллақачон Жаноб Путин Россия дони Африка мамлакатларига эмас, балки Европага етказиб берилишини таъкидлаган. Энди эса Путин “Келинг, донни ривожланмаган Африка мамлакатларига юборайлик”, деди. Мен унга жавобан “Сиз дон юборасиз, биз ундан ун тайёрлаймиз ва ривожланмаган мамлакатларга юборамиз”, дедим.  Бизда шундай келишув мавжуд. 2-3 кундан кейин биз музокаралар олиб борамиз, буни муҳокама қиламиз”, дея таъкидлади Туркия Президенти.

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Туркия Россиядан ўғитларни жаҳон бозорларига етказиш учун ёрдам беришга тайёр.

“Дунёда ўғитга бўлган эҳтиёж бор. Биз уларни Россиядан муҳтож мамлакатларга юборишга ҳаракат қиламиз”, дея таъкидлаган Туркия раҳбари.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Эрдўған

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг