Эрдўған Президент бўлгандан бери илк бор Ироққа боради

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ироққа, давлат раҳбари сифатида илк бор, бориши кутилмоқда. Бу ҳақда Бағдодда бўлиб турган Туркия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Аҳмет Йилдиз маълум қилди.

“Эртага биз Ироқ Ташқи ишлар вазирлигида ҳамкасбларимиз билан учрашувлар ўтказамиз, икки томонлама муносабатларни муҳокама қиламиз, яқин келажакда бўлиб ўтадиган Ташқи ишлар вазирлари йиғилишига, шунингдек, Президентимизнинг Ироққа ташрифига тайёргарлик кўрамиз", деган Йилдиз.

Дипломатнинг аниқлик киритишича, Эрдўған апрель ойи охирларида Ироққа сафар қилади. Унга кўра, бу Эрдўғаннинг Президент сифатида Ироққа қилган биринчи ташрифи бўлади.

“Режага кўра, ташриф апрель ойининг охиригача бўлиб ўтади. Охирги марта Президентимиз Ироққа 2012 йилда, ўша пайтда бош вазир бўлган вақтида ташриф буюрган эди", деган у.

Ташриф режаси ва музокара қилинадиган масалалар ҳақида маълум қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, Туркия Президенти жорий йилнинг 14 февраль куни 12 йил ичида илк расмий ташриф билан Мисрга борган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ироқ Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг