Эрдўған партияси сайлов натижасини бекор қилиш талаби билан чиқди
Олам
−
05 Апрель 2019
6644Туркияда узоқ йиллардан бери етакчилик қилиб келаётган “Адолат ва тараққиёт” партияси Истанбул вилоятида ўтказилган маҳаллий сайловлар натижалари бўйича баёнот берди. Бу ҳақда “Haberturk” нашри хабар қилди.
“Адолат ва тараққиёт” партияси раиси Али Иҳсон Ёвузнинг таъкидлашича, вилоятнинг Буюкчекмеже туманидаги сайлов натижаларини бекор қилиш бўйича сўров юборилди.
“Буюкчекмеже юзасидан бекор қилиш аризаси топширилди. Туманда рўхатдан ўтмаган сайловчилар рўйхатдан ўтган деб кўрсатилган. Шу сабабдан Буюкчекмежеда сайлов натижаларини бекор қилиш учун сўров юборилди. Бу сўров фақатгина туманга тааллуқли, бутун Истанбул учун эмас”, деган Али Иҳсон Ёвуз.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда ўтган маҳаллий сайловларда узоқ йиллардан бери етакчилик қилиб келаётган “Адолат ва тараққиёт” партияси мамлакатнинг йирик шаҳарлари – Анқара, Истанбул ва Измирда енгилди.
Аммо АТП овозларни ҳисоблашда хатолик бўлган, деб Истанбул ва Анқарада қайта ҳисоблаш ўтказиш талаби билан чиқди. Ҳозиргача Истанбулда қайта ҳисоблаш натижасида АТП фойдасига 12 мингдан ортиқ овоз қўшилди. Қайта санаш давом этяпти.
LiveБарчаси