Эрдўған партияси Истанбулдаги сайловларни тан олмаяпти
Олам
−
09 Апрель 2019
5018Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған раҳбарлик қилувчи “Адолат ва тараққиёт” партияси истанбулда қайтадан маҳаллий сайловлар ўтказишга эришмоқчи. Бу ҳақда АТП раис ўринбосари Али Иҳсан Ёвуз маълум қилди.
“Биз Истанбулда сайловлар қайтадан ўтказилиши юзасидан Марказий сайлов комиссиясига мурожаат қиламиз. Бугун махсус апелляция топширамиз ва сайлов натижаларига таъсир ўтказган ҳодисаларни маълум қиламиз”, деган Али Иҳсан Ёвуз.
Эслатиб ўтамиз, 31 март куни Туркияда ўтган маҳаллий сайловларда узоқ йиллардан бери етакчилик қилиб келаётган “Адолат ва тараққиёт” партияси мамлакатнинг йирик шаҳарлари – Анқара, Истанбул ва Измирда енгилди.
Аммо АТП овозларни ҳисоблашда хатолик бўлган, деб Истанбул ва Анқарада қайта ҳисоблаш ўтказиш талаби билан чиқди. Истанбулда қайта ҳисоблаш натижасида АТП фойдасига 12 мингдан ортиқ овоз қўшилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь