Эрдўған Остонада Путин билан нималарни гаплашганини айтди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия Президенти Владимир Путин билан биргаликда “камбағал” мамлакатлардаги озиқ-овқат инқирозини ҳал қилиш устида ишламоқда ва уларни нафақат ғалла, балки ўғитлар билан ҳам таъминламоқчи. Бу ҳақда Туркия етакчиси Диёрбакирдаги чиқиши чоғида маълум қилди, дея хабар беради TRT Haber.

“Жаноб Путин билан сўнгги учрашувимиз чоғида биз кам ривожланган ёки ривожланмаган мамлакатларга, айниқса Африка мамлакатларига, албатта, дондан ташқари, нима бера олишимиз мумкинлигини аниқлаш учун қадамлар ташладик. Бу нима бўлиши мумкин? Ўғитлар. Чунки қурғоқчилик кучли бўлган мамлакатларда ўғит тақчиллигини ҳам бартараф этиш зарур”, дейди Эрдўған.

У Россия Президенти билан навбатдаги учрашувда бу масала ҳал бўлиши мумкинлигига умид билдирди. Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, у ва Путин сўнгги бир ой ичида беш марта музокара ўтказган.

Россия ва Туркия раҳбарларининг сўнгги учрашуви жорий йилнинг 13 октябрь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида бўлиб ўтди, музокаралар 1,5 соат давом этди. Эрдўған Анқара ғалла йўлаги бўйича амалдаги келишувни давом эттириш учун ҳам, Россиядан Туркия орқали “камбағал мамлакатлар”га озиқ-овқат ва ўғит экспорти учун ҳам ёрдам беришга тайёрлигини айтди.

Путин, ўз навбатида, БМТ озиқ-овқат дастурларининг озгина қисми ривожланаётган мамлакатларга тўғри келишидан афсус билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

188

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг