Эрдўғаннинг аҳволи оғирми? Туркия Президенти ўзи ҳақидаги иддаоларга жавоб қайтарди (видео)
Олам
−
04 Октябрь 2021
26061Жорий йилнинг 1 октябрь куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған оғир дардга чалинган бўлиши мумкинлиги ва шу сабабдан 2023 йилдаги сайловларда президентликка номзодини кўрсатмаслиги ҳақида хабар тарқалди. Бу хабарларни Американинг “Foreign Policy” нашри тарқатди.
Нашр мақоласида Эрдўған сўнгги бир қанча тадбирларда яхши аҳволда бўлмагани ҳақида ёзилган. Бунга турли видеолар асос қилиб олинган. Улардан бирида, мақола муаллифига кўра, Эрдўған турмуш ўртоғининг ёрдамисиз зинадан чиқа олмаган, бошқасида эса Отатурк мақбарасига кетаётганда қийинчиликка дуч келган. Учинчи видеода эса Туркия Президенти сўзларни тушунарсиз талаффуз қилган.
Эрдўған бунга жавобан ижтимой тармоқдаги саҳифасида 15-рақам остида баскетбол ўйнаётгани акс этган видеони жойлаштирди. У билан баскетбол ўйнаётганлар орасида эса баъзи вазирлар ва Президент маъмуриятининг юқори мартабали мансабдорлари бор. Уларнинг бари спорт формасида.
Видеодан кўриш мумкинки, Туркия Президенти жамоаси сардори сифатида шерикларини яхшироқ ўйнашга чақирган. Якунда эса Президент жамоасига 27 очко келтирганини эшитиб, “ажойиб”, деб қўяди.
Эрдўған ўзи эълон қилган видеога шундай изоҳ қолдирган:
“Саломатлик учун спорт билан шуғулланиш муҳим, мен ҳам ҳафтада уч марта шундай қиламан. Ҳаракат бу – бахт”.
Маълумот учун, Ражаб Тойиб Эрдўған 67 ёшда. У 2003 – 2014 йилларда Туркия Бош вазири бўлган. 2014 йилда эса мамлакат Президенти этиб сайланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь