Эрдўған оддий оиланинг ифтор дастурхонида меҳмон бўлди (видео)

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған кеча, 4 март куни рафиқаси Эмина Эрдўған ҳамроҳлигида Анқарада яшовчи Фиданлар оиласи билан ифторлик қилди. Бу ҳақда мамлакатнинг биринчи хоними ўз ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирди.

Қайд этилишича, давлат раҳбари Анқарада жойлашган Фидан оиласи билан биргаликда ифторлик дастурхонига ўтирган ва ифтордан кейин оила билан суҳбатлашган.

Эрдўған ва рафиқасига Анқара губернатори Васип Шаҳин ва Адолат ва тараққиёт партияси Анқара раиси Ҳоқон Хон Ўзжан ҳамроҳлик қилган.

“Рамазоннинг руҳи бир дастурхон атрофида бирлашган юракларда яшириндир. Ушбу қадрли оқшом ва самимий меҳмондўстликлари учун Фидан оиласига миннатдорлик билдирамиз. Дастурхонларидан барака аримасин”, деб ёзган Эмина Эрдўған.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Рамазон ойи муносабати билан барча мусулмонларга табрик йўллаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған ифтор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг