Эрдўған муҳим йиғилишда қатнашиш учун АҚШга борди

Олам 5346
image
-

Туркия Президенти Ражаб Тойиб  Эрдўған кеча, 19 сентябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрига келди. Давлат раҳбари у ерда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 76-сессиясида иштирок этади. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда.  

Жон Кеннеди номидаги аэропортда Президентни Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли, Туркиянинг Вашингтондаги элчиси Ҳасан Мурат Мержан ва бошқа расмийлар қарши олган. 

Таъкидланишича, Туркия раҳбарига сафарда Миллий мудофаа вазири Хулуси Акар, Савдо вазири Меҳмет Муш, Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой ва Туркия Адолат ва тараққиёт партияси раиси ўринбосари Бинали Йилдирим ҳамроҳлик қилмоқда.

Маълумотларга кўра, Эрдўған бугун, 20 сентябрь куни Нью-Йоркдаги 35 қаватли Турк уйининг очилиш маросимида ҳам иштирок этади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 270
Рейтинг: 3
Теглар
t
×