Эрдўған Мирзиёевни мустақилликнинг 30 йиллиги билан қутлади
Олам
−
01 Сентябрь 2021
3839Бугун, 1 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқот ўтказди.
Суҳбат аввалида Туркия раҳбари давлат раҳбари ва Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқини мустақилликнинг 30 йиллиги билан самимий қутлади. Туркия халқи номидан Ўзбекистонга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор этди.
Шунингдек, Президентлар икки томонлама ҳамкорлик кун тартиби юзасидан фикр алмашди.
Жорий йил бошидан ўзаро савдо кўрсаткичлари икки баробар ўсгани ва 240 дан ортиқ қўшма корхона ташкил этилгани мамнуният билан қайд этилди.
Таъкидланишича, давлат раҳбарлари бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини, шу жумладан Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик масалаларини кўриб чиққан.
Суҳбат давомида Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий аҳвол кескинлашиши таъсирида минтақадаги вазиятнинг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилган. Минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари юзасидан алоқалар ва кўп томонлама мулоқотни давом эттириш муҳим экани таъкидланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь