Эрдўған келаси ой Ўзбекистонга келади

Жамият

image

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған жорий йилнинг март ойи охирида Ўзбекистонга сафар қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда унинг ўзи жорий йилнинг 11 февраль куни Истанбулдаги "Ваҳдетдин" қароргоҳида Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши аъзолари билан учрашувда айтиб ўтди.

Иcтанбулдаги йиғинда Ўзбекистондан Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгашининг аъзоси Бахтиёр Сайфуллаев иштирок этган.

Учрашув чоғида Эрдўған Ўзбекистон Президентининг сиёсий иродаси туфайли нафақат Марказий Осиёда муҳит томоман янгиланиб, яхши қўшничилик алоқалари тиклангани, балки Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар билан мустаҳкам биродарлик ришталари боғлагани, Ташкилотнинг тўлақонли фаолияти йўлга қўйилаётганини таъкидлаган.

Эрдўған жорий йил март ойи охирларида Тошкентга боришни режалаштираётгани, кузда Ўзбекистонда бўлиб ўтиши кутилаётган Туркий давлатлар ташкилоти саммити ушбу Ташкилот фаолиятини янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этишига ишонишини билдирган.

“Сўзим якунида иним Шавкатбей Мирзиёев Жаноби Олийларига самимий саломларим ва эзгу тилакларимни етказишингизни сўрайман”, деган Ражаб Тойиб Эрдўған.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

192

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг