Эрдўған: Қуддус Исроилга берилмайди!

Олам 7733
image

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған кеча, 29 январь  куни эълон қилинган чиқишида АҚШ Президенти Дональд Трамп томонидан тузилган Яқин Шарқ режасини “мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган” деб баҳолади.

"Қуддус мусулмонлар учун муқаддасдир. Қуддусни Исроилга бериш режаси мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас. Ушбу режа фаластинликларнинг ҳуқуқларига зид келади ва Исроил томонидан Фаластинни босиб олинишини қонунийлаштиради", деди Эрдўған.

"Белгиланган режа тинчликка хизмат қилмайди ёки ечимга олиб келмайди" дея қўшимча қилди Президент.

28 январь куни Трамп, Қуддус Исроилнинг "бўлинмас пойтахти" бўлиб қолишини айтиб, Исроил-Фаластин можаросини ҳал қилишга қаратилган узоқ кутилган режани эълон қилди.

Режанинг бир қисми сифатида, келажакдаги Фаластин давлатчилиги бир қатор қатъий шартларга асосланади, шу жумладан Қуддусни Исроилнинг пойтахти деб тан олиш, Исроил аҳоли пунктларини бузилмаган ҳолда сақлаш ва бўлажак Фаластин давлатини демилитаризация қилиш.

Расмий Вашингтон 2017 йилда Исроил пойтахтини Қуддус деб тан олиб у ерга элчихонани кўчирганида, Туркия расмийлари Трампнинг қарорини бир неча бор танқид қилишган эди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 438
Рейтинг: 2.9
t
×