Эрдўған Исроилни огоҳлантирди

Олам

image

Агар Исроил фаластинликларнинг Қуддусдаги муқаддас жойларига боришини чеклаш ёки тақиқлашга қарор қилса, бу жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған кеча, 5 март куни Анқарада Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.

“Исроиллик радикал сиёсатчиларнинг фаластинликларнинг муқаддас жойларга киришига чеклов қўйиш ҳақидаги сўровлари мутлақо бемаъниликдир. Бундай ҳаракатларнинг оқибатлари, шубҳасиз, жуда оғир бўлади”, дейди Эрдўған.

У Рамазон ойи яқинлашиб келаётгани муносабати билан провокацияларнинг олдини олишга ҳаракат қилиш зарурлигини қайд этди. Шунингдек, Президент Исроил “Ғарбнинг чексиз кўмагидан” фойдаланиб, “Ғазода очиқ-ойдин геноцид” содир этаётганини яна бир бор таъкидлади.

“Исроил геноциднинг олдини олиш тўғрисидаги конвенцияни бузгани учун судланмоқда. Аммо вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорларга қарамай, у ҳали ҳам у ердаги аёллар, болалар ва биродарларимизни ўлдиришда давом этмоқда”, дейди Туркия раҳбари.

Ўз навбатида, Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос Туркияга Фаластин масаласини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.

“Фаластиннинг халқаро ҳимоясини таъминлаш учун саъй-ҳаракатларни кучайтириш зарур. Фаластиннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотига доимий аъзо бўлиши ва Хавфсизлик Кенгаши қарори билан бунга эришилиши биз истаган нарсадир. Биз Туркияга Фаластин масаласини қўллаб-қувватлагани учун миннатдормиз. Туркия Фаластин халқи олдидаги тарихий масъулиятини биродарлик асосида адо этиб, барча масъулиятини қўлидан келганча бажармоқда”, дейди Аббос.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Маҳмуд Аббос

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made