Эрдўған исломофобия кучайиб бораётганидан хавотир билдирди
Олам
−
21 Сентябрь 2022
8842Сўнгги йилларда ирқчилик, камситувчи, ксенофобия ва исломофобик қарашларнинг кучайиши бизни чуқур хавотирга солмоқда. Бу ҳақда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған кеча, 20 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 77-сессиясидаги нутқида сўз очди
Унинг қайд этишича, халқаро тизим турли инқирозлар билан ларзага келган бу даврда инсониятни кутаётган энг катта хавф-хатарлардан бири “бирга яшаш” иродасини йўқотишдир.
Президент ЭрдЎған БМТ Бош Ассамблеяси минбаридан Янги Зеландияда мусулмонларга қарши уюштирилган террор ҳужуми содир этилган 15 мартни “Халқаро исломофобия ва исломга қарши кураш куни” деб эълон қилишга чақирганини эслатди. Бу чақириқ аввал Ислом ҳамкорлик ташкилотида, кейин эса Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида қабул қилинган қарорлар билан ҳаётга татбиқ этилганини айтди.
Эрдўған халқаро ҳамжамиятнинг исломофобияга қарши курашдаги қатъийлигининг белгиси сифатида кўрган бу ёндашувнинг амалда ўз аксини топишига чин дилдан умид қилишини билдирган.
“Олдин ҳам кўп марта таъкидлаганимдек, биз исломофобияни антисемитизм каби инсониятга қарши жиноят сифатида кўрамиз”, дейди Президент
LiveБарчаси