Эрдўған БМТда Ислом ва мусулмонлар манфаатларини ҳимоя қилди
Олам
−
28 Сентябрь 2019
4610Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15 март куни 4 нафар қуролланган террорчилар Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидларга кириб, жума намозини ўқиётган мусулмонларга қарата ўқ узганди. Ушбу оммавий қирғин натижасида 51 киши ҳалок бўлди, 49 киши яраланди.
Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 74-мажлисида 15 март санасини БМТ тарафидан Ислом душманлигига қарши халқаро бирдамлик куни деб эълон қилинишини талаб қилди.
“Мен Ислом оламини, айниқса, ўз ички курашларининг асоси бўлган ва сиёсий манфаатлар тўқнашуви воситаси сифатида ишлатилаётган сунний-шиа мазҳабидаги фарқни чуқур ҳисобга олишга чақирмоқчиман”, дейди Эрдўған.
Эрдўғаннинг фикрича, дунёнинг тинчлигига раҳна солаётган энг катта омиллар – миллатлараро тўқнашувлар, ирқчилик ва ислом динига қарши ҳаракатларнинг юксалишидир. Унинг фикрича, мусулмонлар таҳқирланиш бобида биринчи ўринда.
“Мусулмонлар нафратли сўзлар, муқаддас нарсаларига нисбатан ҳақорат ва камситишга дучор бўлганлар рўйхатининг энг бошидан ўрин олмоқда. Бунинг ёрқин намунаси шу йилнинг март ойида Янги Зеландияда содир этилган террористик ҳужумдир. Крайстчерчда мусулмонларга қаратилган террорчилик ҳаракати қанчалик нотўғри бўлса, Шри-Ланкада христианларга, Америкада насронийларга қаратилган терактлар ҳам шунчалик нотўғридир. Бу ғазабнинг келиб чиқишига кўплаб сабаблар бор, албатта. Бундан ишлар ортида айрим доираларни қўзғатиб, қўллаб-қувватловчиларини кўпайтириш истагида бўлган сиёсатчилар ёки сўз эркинлигини баҳона қилиб нафратини нутқида бемалол ифода этаётган ва буни оддий ҳолга айлантирган кимсалар бор”, дейди Ражаб Тойиб Эрдўған.
Эслатиб ўтамиз, 17 март куни Ўзбекистондаги барча жоме масжидларда пешин намозидан сўнг, 15 март куни Янги Зеландияда амалга оширилган қонли ҳаракатларда ҳалок бўлган мусулмонлар ҳаққига Қуръони карим ўқилиб, тиловат қилинган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь