404 аёл отаси, эри, қаллиғи, акаси ё укаси томонидан ўлдирилди

Олам

image

Маълумки, бугун, 25 ноябрь –  Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни. Туркия Республикаси Президент бутун дунёни аёлларга нисбатан зўравонликларга барҳам беришга чақирди. У ўзининг Twitter’даги саҳифасида шундай ёзади: 

“Аёлларга нисбатан зўравонлик – инсониятга қарши энг оғир жиноятлардан биридир”, дейди Эрдўған. 

Туркия аёлларга нисбатан зўравонлик ва аёллар ўлими энг кўп қайд этиладиган мамлакатлардан бири. Эрдўған ҳокимият тепасига келган илк кундан буён мамлакатда гендер тенглигини таъминлаш ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бошчилик қилади. Бироқ, у қадар катта бурилиш кўзга ташланмади. Биргина 2018 йилда 440 нафар аёл жиноятлар қурбони бўлгани ҳам ҳақиқий вазиятдан сўз очади. 

Ражаб Тойиб Эрдўған Twitter’даги мулоҳазаларини давом эттираркан, шуни қўшимча қилади: 

“Биз аёлларга нисбатан зўравонлик, хўрлаш, тазйиқ ва камситишга қарши курашни давом эттирамиз. Биз бу шармандаликни ўлкамиздан бутунлай йўқ қиламиз, деб умид қиламан”. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида туркиялик график дизайнер устаси Ваҳит Туна аёллар билан боғлиқ жиноятларга жамиятнинг эътиборини қаратиш мақсадида янги усулдан фойдаланиб, Истанбулнинг Кабаташ ҳудудидаги санъат майдончаси сифатида қўлланиб келинган қаҳвахона деворига 440 жуфт аёллар пойабзалини жойлаштириб чиққанди. Деворга илинган 440та пошнали туфли 2018 йилда жиноятлар қурбони бўлган 440 нафар аёл рамзий белгисидир.

"Миллият" нашрининг ёзишича, 2019 йилнинг 10 январидан то бугунгача Туркияда 404 нафар аёл отаси, акаси ё укаси, қаллиғи, турмуш ўртоғи томонидан ўлдирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

193

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг