Эрдўған Гутерришга қўнғироқ қилди
Олам
−
04 Ноябрь 2022
4322Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан телефон орқали суҳбатда дон шартномасини узайтириш масаласини ҳал қилиш зарурлиги ҳақида гапирди. Бу ҳақда бугун, 4 ноябрь куни Туркия етакчиси маъмурияти Twitter’да маълум қилди.
“Президент Эрдўған энди Истанбул келишувини [ғалла экспорти бўйича] узайтириш масаласига эътиборни қайтадан қаратиш зарурлигини айтди. БМТ Бош котиби Эрдўғанга дон йўлагини тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирди”, дейилади маъмуриятда.
Туркия раҳбари суҳбатда Россия ва Украина билан юқори даражадаги дипломатик алоқалари туфайли рўй берган ғалла йўлаги қайта фаоллашганидан мамнунлигини таъкидлаган.
Дон келишуви билан бир қаторда Украинадаги можаро атрофидаги вазият ҳам умумий муҳокама қилинган.
Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигининг 29 октябрь куни маълум қилишича, Киев режими томонидан Британия мутахассислари иштирокида Қора денгиз флоти кемалари ва дон йўлаги хавфсизлигини таъминлашга жалб қилинган фуқаролик кемаларига қарши содир этилган террорчилик ҳаракати туфайли, Россия томони Украина портларидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича келишувларни амалга оширишдаги иштирокини тўхтатди.
2 ноябрь куни Россия Украина БМТ ва Туркия воситачилигида Қора денгиздаги хавфсизлик йўлагидан ҳарбий мақсадларда фойдаланмаслигини ёзма равишда кафолатлаганидан сўнг, ғалла бўйича келишувда иштирок этишни қайта тиклашга қарор қилди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги. Шу билан бирга, Москва агар Кинв уларга берилган кафолатларни бузса, келишувдан чиқиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини билдирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь