Эрдўған ғалла битимини қайта тиклашга чақирди
Олам
−
04 Сентябрь 2023
6729Туркия дон келишувини давом эттириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Сочида россиялик мавқедоши Владимир Путин билан бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, дон келишувига муқобил таклифлар олдинги шартномадаги каби “томонлар ўртасидаги ҳамкорликка асосланган барқарор, хавфсиз ва доимий модел” келтирмаган. Шунингдек, Туркия раҳбари Анқара минтақада мустаҳкам тинчлик, барқарорлик ва фаровонликни ўрнатиш йўлидаги саъй-ҳаракатларни давом эттиришга қарор қилганини таъкидлаган. У Туркия аввалгидек Россия ва Украина ўртасида тўғридан-тўғри тинчлик музокараларини ташкил этишга ҳисса қўшишга тайёр, деб ишонтирган.
Туркия раҳбарининг айтишича, Анқара БМТ билан биргаликда дон келишуви бўйича янги таклифлар пакетини тайёрлаган. Эрдўған ушбу янги жараёнда керакли натижаларга эришиш мумкинлигига умид қилмоқда.
Бундан ташқари, Эрдўған дон бўйича келишувни янгилаш учун Украина Россия билан қўшма қадамлар нуқтаи назаридан ёндашувларини юмшатиши кераклигини қўшимча қилган.
Шунингдек, матбуот анжуманида Россия, Туркия ва Қатар Африка давлатларини қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш ниятида экани, бу мамлакатларга дон юборишни режалаштираётгани айтилган.
Эрдўғаннинг қайд этишича, Россия Президенти энг қашшоқ мамлакатларга 1 миллион тонна ғалла жўнатишни таклиф қилган. Эрдўған эса Туркия бу ташаббусни қўллаб-қувватлашини ва бу борадаги мажбуриятларини бажаришини таъкидлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь