Эрдўған ғалабасини хорижий давлатлар раҳбарлари билан нишонламоқчи

Олам

image

Туркиянинг қайта сайланган Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған жорий йилнинг 2 июнь куни ўз қароргоҳида сайловдаги ғалаба муносабати билан ташкил этиладиган тантанали зиёфатда мамлакатлар раҳбарлари билан учрашиб, хорижий давлатлар раҳбарларининг табрикларини қабул қилади. Бу ҳақда “Hurriyet” газетаси хабар берди.

Нашр айнан қайси давлатлар раҳбарлари келиши ҳақида батафсил маълумот бермаган.

Эрдўған 3 ёки 4 июнь куни парламентга қасамёд қилиши кутилмоқда.

Шунингдек, Туркия раҳбари Анқарада янги давр фаолияти, хусусан, иқтисодиёт билан боғлиқ муҳим баёнотлар беради. 

“Ушбу ҳафтада у ўз ходимлари билан тез-тез учрашиб туради ва 2 июнга қадар янги муддатли вазирлар маҳкамасини тузади”, дейилади нашр хабарида.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 28 май куни Туркияда президентлик сайловининг иккинчи тури бўлиб ўтганди. Олий сайлов кенгаши раиси Аҳмет Енер сайлов бюллетенларининг мутлақ кўпчилигини санаб чиқиш натижаларига кўра, амалдаги давлат раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған президентлик сайловларининг иккинчи босқичида ғолиб бўлганини маълум қилди. Унга кўра, бюллетенларнинг 99,43 фоизини санаб чиқиш натижаларига кўра, Ражаб Тойиб Эрдўған 52,14%, Камол Қиличдорўғли эса 47,86% овоз олган. Кеча, 28 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Эрдўғанга телефон қилиб табриклаганди. Эрдўған эса Истанбулдаги чиқишида Мирзиёев лозим бўлса Туркияга етиб боришини билдирганини айтди. АҚШ Президенти Байден, Россия Президенти Путин ҳам Эрдўғанни ғалабаси билан қутлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Эрдўған

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг