Эрдўған дон шартномаси узайтирилганини тасдиқлади
Олам
−
17 Ноябрь 2022
1965Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 17 ноябрь куни Истанбулда июль ойида тузилган дон битими 120 кунга узайтирилаётганини тасдиқлади.
“БМТ, Туркия, Россия ва Украина томонидан қабул қилинган қарор асосида Қора денгиз йўлаги бўйича келишув 2022 йил 19 ноябрдан бошлаб 120 кунга узайтирилди”, деб ёзди Туркия раҳбари Twitter’да.
Эрдўған БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Россия Президенти Владимир Путин ва Украина Президенти Владимир Зеленскийга дон келишувини узайтириш бўйича саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирди.
“Ушбу жараёнга ҳисса қўшган барчани табриклайман”, дейди у.
Эрдўғаннинг сўзларига кўра, ғалла савдоси бошланганидан буён денгиз гуманитар коридор орқали 11 миллион тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинган.
“Ушбу келишувнинг амалга оширилиши унинг глобал озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун қанчалик муҳим ва фойдали эканлигини кўрсатди”, дейди Туркия Президенти.
Украинадан озиқ-овқат экспорти бўйича келишувлар 22 июль куни Истанбулда 120 кунга тузилган эди. Битимлардан бири 19 ноябргача амал қилади ва Киев томонидан назорат қилинадиган Одесса, Черноморск ва Южний портларидан дон экспорт қилиш тартибини тартибга солади. Россия, Туркия, Украина ва БМТ томонидан ташкил этилган Истанбулдаги Қўшма мувофиқлаштириш маркази қурол контрабандасининг олдини олиш ва провокацияларни истисно қилиш учун донли кемаларни текшириш учун мўлжалланган. Ушбу қисм Россия, Туркия ва БМТ томонидан ва алоҳида Украина, Туркия ва БМТ томонидан имзоланган.
Бундан ташқари, Россия Федерацияси ва БМТ ўртасида меморандум имзоланди, бу жаҳон ташкилотининг Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ўғитларини жаҳон бозорларига экспорт қилиш бўйича турли чекловларни олиб ташлаш мажбуриятларини назарда тутади.
LiveБарчаси