Эрдўған давлат равнақи учун халқни “кал амаки”дан воз кечишга чақирди
Олам
−
27 Ноябрь 2019
10224Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойи Эрдўған мамлакат фуқароларига мурожаат қилиб, уларни миллий валюта фойдасига доллардан воз кечишга чақирди.
“Давлатимизга ишонган ва унга инвестиция киритганлар ҳамиша ютган ва ютишда давом этмоқда. Доллардан воз кечинг, келинг, турк лирасига ўтамиз, келинг, ўзлигимизни, мустақиллигимизни намойиш қиламиз”, деди Эрдўған парламентдаги чиқиши чоғида.
У ўз мурожаатида Туркия иқтисоди барқарорлашаётганини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ва Туркия ўзаро товар айирбошлашда “кал амаки”дан воз кечиб, миллий валютада олди-берди қилишга келишиб олган эди.
Ҳозирда жаҳон савдосидаги олди-сотдининг 70 фоизи долларда амалга оширилмоқда, лекин Америка валютасининг позицияси кундан-кунга заифлашмоқда. Доллардан Вашингтоннинг санкциялар рўйхатига тушган мамлакатлар воз кечмоқда.
Бундан икки йил илгари Россия, Эрон ва Туркия нефть, газ ва қатор товарлар учун ҳисоб-китобни миллий валютада амалга оширишга қарор қилишганди. 2017 йилнинг ўзидаёқ қарийб 9 фоиз турк экспорти миллий валютада амалга оширилганди.
2018 йил августида Дональд Трамп турк пўлати импорти тарифини икки бараварга оширди. Шундан сўнг лира долларга нисбатан 20 фоиздан ортиқ қадрсизланди. Анқара экспортёр олдига миллий валютада халқаро ҳисоб-китобларнинг улушини ошириш учун ҳар қандай восита ва механизмни ишга солиш вазифасини қўйди.
Айни кунларда Туркияда 1 АҚШ долларининг турк-лирасига нисбатан қиймати 5,76 га тўғри келмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь