Эрдўған Байден ва Путинни яраштирмоқчи

Олам

image

Балида бўлиб ўтган G20 саммити Анқаранинг ташқи сиёсатидаги ҳаракатларини умумий маъқуллашини намойиш этди. Дунё етакчилари нафақат Туркиянинг энергетика ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги саъй-ҳаракатларини, балки унинг Украинадаги қадамларини ҳам олқишлади, бу бошқа нарсалар қаторида асирлар алмашинуви ва “дон келишуви”нинг узайтирилишида ҳам намоён бўлди. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Балидаги G20 саммитига ҳамроҳлик қилган журналистларга берган интервьюсида айтиб ўтди. 

Туркия раҳбари Бали саммитининг Якуний декларациясининг мувозанатли мазмунига – уни тайёрлашда турк томони иштирок этган Россия-Украина инқирози бўлимига эътибор қаратди. 

Унинг сўзларига кўра, бу Россия Федерацияси ва Украина билан ҳозир мулоқотда бўлган Туркиянинг фаол роли туфайли мумкин бўлган. 

Эрдаған, Туркия ва БМТнинг саъй-ҳаракатлари билан амалга оширилган Қора денгиз дон ташаббусининг аҳамиятига ҳам эътибор қаратди. 

Туркия Президенти икки давлат махсус хизматлари раҳбарларининг Анқарада бўлиб ўтган сўнгги учрашуви нуқтаи назаридан Туркия томонининг Россия Федерацияси ва АҚШ ўртасидаги мулоқотни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ҳақида қўшимча фикр билдирди.  

“Туркия разведка хизматлари маълумотларига таяниб шуни айтишим мумкинки, ҳозирда томонлар ядро қуролидан фойдаланиш ташаббуси кутилмайди. Туркия ўз навбатида мулоқотда воситачилик қилишга ва фаол учрашувлар ташкил этишга интилади. Худо асрасин, бу янги жаҳон урушига олиб келмасин. Бунга йўл қўймаслик керак”, дейди Туркия раҳбари. 

Ғалла келишуви мавзусига қайтган Туркия Президенти Россия Президенти Владимир Путин билан суҳбати натижасини кутишни маслаҳат берди.

“Жаноб Путин билан сўнгги суҳбатнинг асосий натижаси Россия томонининг Мали, Жибути, Судан, Сомали каби Африка мамлакатларига ғаллани текин етказиб беришга тайёрлиги бўлди”, деди Эрдўған. 

Унинг сўзларига кўра, Туркия томони Анқарадан ҳеч қандай молиявий талабларсиз бу жараёнга ҳисса қўшишга тайёр.  

“Африка халқи озиқ-овқат танқислигидан азият чекмоқда. Биз ёрдам бериш учун қадамларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Келишувга эришилди”, дейди Эрдўған. 

Эрдўғанга кўра, Россия ғалласи Туркияда майдаланади, сўнгра муҳтож давлатларга жўнатилади. 

Маълум қилинишича, АҚШ Президенти Жо Байден Балидаги ўзаро мулоқот чоғида Туркияга озиқ-овқат инқирозини бартараф этишдаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирган. 

Эрдўған, Туркия ҳаво кучлари флотини Америкада ишлаб чиқарилган самолётларни етказиб бериш орқали модернизация қилиш мавзусига ҳам эътибор қаратди. 

Унинг қайд этишича, Индонезиядаги учрашув чоғида Оқ уй раҳбари унга Туркияга F-16 самолётларини етказиб бериш масаласи тўлиқ унинг назорати остида эканини айтган. 

“Байден масаланинг нозиклигини билишини айтди. Мулоқот давом эттирилади”, дейди Туркия раҳбари. 

Туркия Президенти Туркияга Европанинг SAMP/T зенит-ракета комплексларини етказиб бериш масаласига ҳам тўхталди. 

Эрдўған бу масалани Италия Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Жорж Мелони билан муҳокама қилганини айтди.  

“Баъзи техник муаммолар қолди. Уларни ҳал қилиб, биз тез орада Франция, Италия ва Туркия ўртасида SAMP/T ҳаво мудофаа тизимларини етказиб бериш бўйича музокаралар мавзусини ёпамиз”, дея тушунтирди сиёсатчи. 

Шунингдек, Анқара Сурия ва Миср билан муносабатларни қайта кўриб чиқишни истисно этмаяпти. Президент Эрдўған яна Анқаранинг Туркиянинг қатор араб давлатлари билан алоқаларини тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатларига тўхталиб ўтди. 

“Туркиянинг Миср ва Сурия билан алоқаларида абадий муаммо ва норозилик бўлиши мумкин эмас. Керакли вақтда алоқаларни баҳолаш ва қайта форматлаш амалга ошиши мумкин”, дейди Туркия раҳбари. 

У Анқара муносабатларида қийинчиликлар мавжуд давлатлар билан мулоқотни қайта кўриб чиқиши мумкинлигини айтди.  

“Бу масала Туркияда 2023 йил июнь ойида бўлиб ўтадиган сайловлардан кейин айниқса долзарб бўлиб қолиши мумкин”, дейди Президент. 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Жо Байден Ражаб Тойи Эрдўған

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг