Эрдўған Америкада сўзга чиқишидан олдин Зеленскийга сим қоқди

Олам

image

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 20 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқи олдидан украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилди. 

“Суҳбат Президент Эрдўғаннинг БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқи олдидан бўлиб ўтди”, дейди Туркия Президентининг идораси журналистларга. 

Эрдўған Туркия Украинадаги можарони ҳал қилиш учун дипломатия муҳимлигини таъкидлаган.  

Республика Президенти қўшимча қилганидек, Туркия Украинадаги можарони дипломатия йўли билан ҳал қилиш учун барча мамлакатларни тинчлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга чақиради.

Маълумот учун, бугун Нью-Йоркда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг Олий даражадаги ҳафталиги очилди. Учрашув Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш ва БМТ Бош Ассамблеяси 77-сессияси президенти Чаба Кёрёшининг нутқи билан бошланади. Шундан сўнг вазирлар ва делегациялар раҳбарлари сўзга чиқадиган умумий сиёсий баҳслар бўлиб ўтади. 

Сешанба куни, хусусан, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Франция Президенти Эммануэль Макрон, Германия канцлери Олаф Шольцнинг чиқиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

430

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг