Эрдўған ал-Фарғоний ва Беруний номини ҳурмат билан тилга олди

Олам

image

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Туркиянинг Миллий космик дастури йўл харитаси тақдимот маросимида Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан бир қатор алламолар номини ҳурмат билан тилга олди. 

“Ал-Фарғоний қуёшнинг ўз ҳаракатига эга эканини кашф этган биринчи туркий ва мусулмон астроном эди. Андромед галактикасини эса биринчи бўлиб Ал-Софий кузатган. Геодезия фанининг асосчиси Беруний бўлиб, у Ньютондан 7 аср олдин тортишиш ғоясини ифода этган, Қуёш ҳаракатларидан фасллар бошланишини ҳисоблаб чиққан ва ўзи яшаган асрга ном берган. Биз бу олимларни етиштирган тупроқларнинг авлодларимиз”, дейди Эрдўған. 

Давлат раҳбари сўзида давом этаркан, сўнгги 100 йилликда шарқ билим борасидаги устунликни ғарбга бой берганини, бугун эса қайтадан оёққа туриш, аждодларга муносиб бўлиш пайти келганини таъкидлайди. 

“Биз ҳали жуда кўп иш қилишимиз керак. Илф-фандаги устунлик ғарб томон йўналиш олиб, уларни ривожлантирганини биламиз, албатта. Биз географик кашфиётлар билан ўзгарган кучлар мувозанатини кеч англадик ва бунинг учун катта бадал тўладик. Аммо бугун дунё янги ўзгариш, янги эврилишлар арафасида турибди”, дейди Эрдўған. 

Эрдўған миллий ўзликни англаш хусусидаги фикрини давом эттириб, бугунги янги даврда кучлар мувозанатини белгилаш космик кашфиётлар ва янги технологиялар орқали бўлишини урғулади. 

Айни вақтда Эрдўған бошчилигидаги Туркия илк бор космик кемасини ойга қулатиш устида иш бошлаган. Президент ўтган ойда SpaceX раҳбари Илон Маск билан телефон орқали мулоқот қилиб, ҳамкорлик қилиш юзасидан фикр алмашганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

212

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг