Эрдўған ҳарбийлар билан ифторлик қилди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳарбий хизматчилар билан ифтор қилди. У Ҳаккари вилоятининг Юксекова шаҳридаги ҳарбий қисмга бориб, ҳарбийлар билан мулоқот қилган. Бу ҳақда Туркия Президенти Матбуот хизмати хабар берган.

“Туркия армияси дунёнинг энг яхши армияларидан бири ва миллатимиз фахридир. Бу армия Туркиянинг ўсиб бораётган сиёсий ва иқтисодий қудрати билан биргаликда давлатимизга куч-қувват бағишлайди”, деган Эрдўған.

Президент Эрдўған ҳарбий хизматчиларни Рамазон ойи билан табриклаган ва ифтор қилиш учун улар билан бир дастурхонга ўтирган.

Эрдўғанга ҳарбий бўлимда Туркия Миллий мудофаа вазири Хулуси Акар ҳамроҳлик қилган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

142

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг