Эрдўған ҳаммаси “ҳа” деган жавобга боғлиқлигини айтди

Олам

image
Эрдўған Макронга: “Сени ҳали мен билан кўп муаммолар кутиб турибди” north_east

Эрдўған Макронга: “Сени ҳали мен билан кўп муаммолар кутиб турибди”

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мамлакат ташқи сиёсатининг қайта кўриб чиқилишини “йўл қўйиб бўлмайдиган” деб атади. У “Адолат ва тараққиёт” партияси йиғилишидаги видеомурожаатида мамлакатнинг ташқи сиёсатидаги бугунги масалаларга эътибор қаратди. 

“Хўш, нима дейишяпти? Туркия Сурия, Ливия, Ўрта Ер денгизи, Африка, Болқон, Кавказ, Ўрта Осиёда нима қиляпти дейишяпти. Қисқаси Туркия нима учун курашяпти? 

Майли, уларнинг саволлари ҳақли дейлик ва Туркия бу кураш майдонига кирмаса нималар бўлиши мумкинлиги ҳақида мантиқан фикр юритайлик. Масалан, Туркия Суриядаги можароларга аралашмаса, мамлакат тинч ва осуда ҳаётга қовушадими? Бугун Туркия террористлар етишаётганига панжа ортидан қараса, эртага Ироқнинг шимолида бирдан террористлар йўқ бўлиб қоладими? Туркия бўлиб ўтган воқеаларга кўз юмса, Ливиядаги мухолифат ортга чекиниб, давлат бошқарувини қонуний эгасига топширадими?  Айтайлик, Анқара ташқи сиёсатдаги қадамларидан бутунлай воз кечса, Франция бунга жавобан хатоларини тан олиб, соғлом сиёсатга қайтадими? 

Европа Иттифоқи-чи, Туркия барча ҳуқуқларидан воз кечса, узоқ вақт давомида мамлакатимизга нисбатан қўлланилган икки томонлама стандартларни унутиб, ваъдаларини бажарадими? 

Минтақада манфаатдор бўлган мамлакатлар ҳамма нарсани четга суриб, ортга қайтиб кетадиларми?

Давлатимизни доимий равишда иқтисодий тузоққа тушириш учун тер тўкканлар қилган ишларидан афсусланиб, бизга ёрдам берадиларми? 

Агар бу саволларга рост ва самимий “ҳа” деган жавобни олсак, олиб бораётган сиёсатимизни ўзгартиришимиз мумкиндир”, дейди Эрдўған. 

У бугунгача ушбу саволларга ақл-идрок билан “ҳа” деган жавобни бера оладиган ҳеч кимни кўрмагани, эшитмаганини ва тунимаслигини айтади. 

Маълумки, айни кунларда Туркиянинг Греция ва Франция билан зиддиятлари ортиб бормоқда. Бунинг ортидан Эрдўған Европа Иттифоқига ҳам кескин муносабат билдиряпти. 

У мамлакатнинг бугунги сиёсий иродасига урғу бераркан, мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлиги учун нима қилиш керак бўлса, ҳеч нарсадан топ тортмаслигини айтди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

174

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг