Энг ёши катта абитуриент, энг кўп ҳужжат қабул қилган ОТМ ва қабул бўйича бошқа муҳим маълумотлар

Жамият 2110
image

Кеча, 15 июль куни 2019/2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриатига абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жараёни расман якунланди.

Бу йилги қабул жараёнида 14 ёшдан 87 ёшгача бўлган абитуриентлар қайд этилди, деб хабар бермоқда Давлат тест маркази ахборот хизмати. Маълум бўлишича, энг ёш абитуриент 14 ёшни (14 ёш 212 кун), энг ёши катта абитуриент 87 ёшни (87 ёш 182 кун) ташкил этди.

Абитуриентлар томонидан энг кўп танланган олий таълим муассасаси Самарқанд давлат университети бўлиб, бу ерга 74 минг 377 нафар абитуриент ҳужжат топширган. 45 минг 977 нафар абитуриент танлаган Андижон Давлат университети иккинчи, Қарши давлат университети эса 44 минг 676 нафар абитуриент билан учинчи ўринда қайд этилган.

Танлов кўрсаткичи энг юқори бўлган олий таълим муассасалари (биринчи сифатида танланган таълим йўналишига нисбатан, бир ўринга) эса Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали (29,47), Андижон тиббиёт институти (21,49) ва Самарқанд давлат университети (17,97) бўлди.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 62
Рейтинг: 3.1
Будьте в курсе событий!
×
×