Энг меҳнатсевар Президент кимлигини биласизми? Бу мен – Трамп
Олам
−
27 Апрель 2020
6435АҚШ Президенти Дональд Трамп, уни таниганлар “тарихдаги энг меҳнатсевар Президент“ эканлигига ишончлари комил эканини айтди. Бу ҳақда Трамп ўз ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост қолдирган.
Трамп таъкидлашича, у эрта тонгдан кечгача ишлайди. У кўп ойлар давомида Оқ уйни тарк этмаганини айтиб ўтди.
“Мен аниқ айта олмайман, лекин мен меҳнаткаш одамман. Бу лавозимда мен дастлабки 3,5 йил ичида тарихдаги бошқа президентларга қараганда кўпроқ иш қилдим. Сохта янгиликларда бу ҳақда ҳеч нарса айтилмайди”, дейди Трамп.
Шунингдек, мамлакат раҳбари "The New York Times" газетасининг танқиди ҳақида гапириб ўтди. У гамбургерни емаслигини ва Coca-Colaʼни ётоқда ичмаслигини пичинг билан таъкидлади.
Маълумот учун, "The New York Times" Трампнинг Оқ уйдаги одатлари ҳақида мақола чиқарган, Мақолада айтилишича, Трамп кўп вақтини иш офисида эмас балким ўзининг шахсий хонасида телевизор кўриб ўтказади. Шунингдек, у кўп гамбургер истеъмол қилиши ва ётоқда Coca-Cola ичиши ҳақида ҳам ёзиб ўтилган. Трамп ушбу “фактларни“ ёлғон деб атади.
LiveБарчаси