Энг кўп миллиардер яшайдиган шаҳар номи маълум бўлди 

Олам

image

Хитой пойтахти Пекин илк бор дунёдаги энг кўп миллиардерлар бўлган шаҳарга айланди. Бу ҳақда "Daily Mail" хабар бермоқда. 

"Forbes"нинг миллиардерлар рўйхатига кўра, 2020 йил охирига келиб Пекинда 100 нафар миллиардер яшаган, бу Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк шаҳридаги миллиардерлар сонидан битта кўпдир. 

Йил давомида Хитой пойтахтида 33 нафар янги миллиардер пайдо бўлган, Нью-Йоркда эса атиги 7 нафар. 

Шу билан бирга, Пекин аҳолиси 21 миллион кишини ташкил этади, бу 8,4 миллион аҳолиси бўлган Нью-Йоркка нисбатан 2,5 баравар кўпдир. 

Пекиннинг энг бадавлат фуқароси TikTok ижтимоий тармоқ сайтига эгалик қилувчи бош компания - ByteDance асосчиси Чжан Иминнинг бойлиги 35,6 миллиард долларни ташкил этади. 

Нью-Йоркнинг собиқ мэри Майкл Блумберг 59 миллиард долларлик бойлиги билан ўз шаҳрининг энг бой одамидир. 

Пекиндан ташқари дунёнинг энг кўп миллиардерлари бўлган ўнта шаҳарлар қаторига Хитойнинг яна тўртта шаҳри киради. 

Шундай қилиб, 80 нафар бой одам билан Гонконг учинчи, 68 нафар билан Шэньчжэнь бешинчи, 64 нафар билан Шанхай олтинчи ўринни эгаллаган.  

Маълумот ўрнида, АҚШ дунёдаги энг кўп миллиардерлари бўлган мамлакатлар рейтингида 724 нафар миллиардер билан етакчи бўлиб қолмоқда. 

Хитой 698 нафар миллиардер билан иккинчи ўринда туради. 

Кейинги ўринлардан Ҳиндистон (140), Германия (136) ва Россия (117) жой олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Пекин

Баҳолаганлар

606

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг