Энг кўп автомобиллар рейтинги эълон қилинди

Бу қизиқ

image

"Aвтостат" таҳлилий агентлиги мутахассислари Россияда энг кенг тарқалган автомобил маркаларини эълон қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда. 

Мутахассислар 2019 йил 1 июл ҳолатида рўйхатдан ўтган енгил автомобиллар паркининг маълумотларини қайта ишланди. 

Рўйхат етакчилиги Lada 2107 седанига насиб этди. Россияда шу йилнинг ўрталарига келиб 1,7 миллион дона 2107 бор эди.

Иккинчи ўрин Lada 2106 — бир ярим миллион автомобиль худди шу маркада.

Кучли учликни Lada 4х4 (1,2 миллион) ёпиб беради.

Таъкидланишича, фақатгина ушбу учта моделда миллиондан ортиқ автомобиль бор. Кучли ўнликнинг бошқа аъзолари бу кўрсаткичга эриша олишмади. Унга Lada 2109, Lada 2110, Кiа Riо, Lada 2114, Hyundai Solaris, Ford Focus  ва Lada 2105 киради.

Кўрсатилган даврда Россияда 44 миллионга яқин автомобил рўйхатга олинган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Россияда энг кўп тарқалган автомобиллар

Баҳолаганлар

176

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made