Энг коррупциялашган учта вазирлик номи маълум қилинди

Олам 15237
image

Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги мамлакатдаги энг коррупциялашган вазирликлар эканлиги маълум қилинди. Бу ҳақда бугун, 13 февраль куни Коррупцияга қарши кураш агентлигининг профилактика бошқармаси бошлиғи Анор Жарова хабар қилди.

Унинг сўзларига кўра, кучли бешликка шунингдек, Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги киради. Умуман олганда, 2019 йил якунларига кўра, коррупция жинояти учун 1002 киши жазоланган, деди Жарова. Унинг қўшимча қилишича, ИИВ ходимлари кўпинча жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортилмаслик, шунингдек, маҳкумларнинг синов муддати назоратини осонлаштириш учун пора олишади.

Қозоғистонда коррупция ҳолати кузатилганда хабар бергани учун фуқароларга мукофот пули берилади. Бугун, 13 февраль куни Қозоғистон антикоррупсия агентлиги мутахассиси Ерик Бишибеков Республика аҳолиси коррупция тўғрисида хабар бергани учун 2017 йилдан бери 99 миллион тенге (263 минг доллар) олганлигини айтиб ўтди.

Нуруллоҳ Шарипов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 230
Рейтинг: 3
Теглар
t
×