Энг қиммат терма жамоалар эълон қилинди. Ўзбекистон нечaнчи ўринда?

Спорт 14466
image

Футбол бўйича Англия миллий терма жамоаси дунёдаги энг қиммат таркибга эга деб топилди. Инглизлар таркибида тўп тепадиган футболчиларнинг умумий қиймати 1,29 миллиард еврога тенг. Бу ҳақда Германиянинг “Тransfermarkt” порталида хабар берилди.

Иккинчи ўрин Франция терма жамоасига насиб қилган. Амалдаги Жаҳон чемпионларининг умумий қиймати 1,06 миллиардни ташкил қилади.

Кучли учликка Бразилия терма жамоаси якун ясаб берган. Бразилияликлар таркибидаги футболчиларнинг умумий нархи 1,01 миллиард евро этиб белгиланган.

Шунингдек, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 28,58 миллион евролик қиймат билан жаҳон рейтингида 69-ўринни банд этиб турибди.

Дунёнинг энг қиммат таркибга эга 10 та терма жамоаси билан танишинг:

1. Англия (UEFA) – 1,29 миллиард евро (футболчиларнинг умумий қиймати);

2. Франция (UEFA) – 1,06 миллиард евро;

3. Бразилия (CONMEBOL) – 1,01 миллиард евро;

4. Германия (UEFA) – 824,50 миллион евро;

5. Португалия (UEFA) – 772,00 миллион евро;

6. Испания (UEFA) – 751,00 миллион евро;

7. Италия (UEFA) – 646,30 миллион евро;

8. Аргентина (CОNMEBOL) – 627 миллион евро;

9. Нидерландия (UEFA) – 495,4 миллион евро;

10. Уругвай (CОNMEBOL) – 395 миллион евро.

Аввалроқ, Англиянинг “Goal” нашри футбол тарихида амалга оширилган энг йирик трансферларни эълон қилганди.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 661
Рейтинг: 3
t
×