Энергия самарадорлиги агентлигига раҳбар тайинланди

Жамият

image

Зиёвиддин Боситович Бадриддинов Энергия самарадорлиги миллий агентлиги директори этиб тайинланди. Бу ҳақда “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” хабар берди.

Қайд этилишича, Зиёвиддин Боситович Бадриддинов Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги директори этиб тасдиқланган.
Зиёвиддин Бадриддинов  2019 йилдан буён Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида бошқарув раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Маълумот учун, Энергия самарадорлиги миллий агентлиги Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 27 мартда қабул қилинган “Энергия самарадорлигини ошириш соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш ва энергия сервис компаниялари хизматлари бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан таъсис этилган. Энергия самарадорлигини ошириш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, соҳада рағбатлантирувчи ва таъсир этувчи чоралар ишлаб чиқиш ва тартибга солиш мазкур агентликнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Асадулла Ўролович Қаюмов “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” АЖ бошқарув раиси лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Энергия самарадорлиги агентлиги Зиёвиддин Боситович Бадриддинов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар