Энергия ресурсларига нархлар яна оширилади – Қўчқоров

Жамият 1146
image

Ўзбекистон газ ва электр энергия нархи соҳага хорижлик инвесторларни жалб қилиш учун оширилаётган экан. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Молия вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилди деб, хабар берди QALAMPIR.UZ мухбири.

“Бензиннинг 4500 сўм бўлиши 52 цент микдорида бўлади. Бирлашган Араб Амирликларида 62 цент, Саудия Арабистонида 58 цент. Тўғри уларда ойлик маош юкори. Олдин Саудияда бензин жуда арзон эди. Энергия нархини халк учун бозор нархида килдик. Бу инвесторлар келишига замин ҳозирлади”, деди Қўчқоров Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, "Ўзтрансгаз" АЖ ва "Ўзбекэнерго" АЖ мутасаддилари иштирокида ўтган матбуот анжуманида.

Вазир Жамшид Қўчқоров ўзбекистонликларнинг даромади ҳақида батафсил маълумотга эга шахслардан ҳисобланади. Шуларни бохабар вазирнинг инвесторлар келиши учун энергия ресурсларининг нархини бирданига 18 фоизга оширилишини ёқлаб чиқишини тушуниш мушкул.

Вазирнинг сўзларига кўра, энергия ресурлар учун нархлар яна оширилади.

“Электр энергиясини бир кВт/соат учун 480 сўм қилмоқчи эдик. Нархларнинг яна қачон ошиши ҳозирча номаълум, лекин албатта ошади.

Нарх-навони ошириш масаласи Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги ёки бошқа бир идоранинг хоҳиш-иродаси эмас. Бу табиий жараён. Агар биз бозор иқтисодиётини қурмоқчи бўлсак, унда бозор иқтисодиётида нархлар эркин бўлиши керак”, деди Жамшид Қўчқоров.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 36
Рейтинг: 2.9
Будьте в курсе событий!
×
×