Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтириш таклиф қилинди

Жамият

image

Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида ғишт ишлаб чиқариш газ қувурига ноқонуний уланиб, 4,3 миллион куб метр газни талон-торож қилган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

Йиғилишда Табиий газ ва кўмир таъминотида ноқонуний харакатларга йўл қўйилаётгани кўрсатиб ўтилди. Муборакда ғишт ишлаб чиқариш заводи ер остидан ўтган газ қувурига ноқонуний уланиб, 4,3 миллион куб метр газни талон-торож қилган. Бу 8 мингта хонадоннинг бир ойлик газ таъминотидир.

Шунингдек, жорий йилда 74 та тумандаги йирик газ тармоқларига замонавий ўлчагичлар ўрнатилгани натижасида 2 мингдан зиёд улгуржи истеъмолчилар томонидан 7 миллион куб метр табиий газ ноқонуний ўзлаштирилгани аниқланган.

Йиғилишда шулардан келиб чиқиб, энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтириш таклифи билдирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

газ

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг