Эндиликда Ўзбекистонда эллик ўринга мўлжалланган боғчалар ҳам қурилади
Жамият
−
19 Декабрь 2019
5865Aввалроқ, “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонунда болаларни бир ёшдан боғчага беришга рухсат берилгани ҳақида хабар берган эдик.
Mазкур қонунда белгиланишича, давлат мактабгача таълим ташкилотларини:
• Шаҳарлар, шаҳарчалар ва бошқа аҳоли пунктлари ташкил этилганда;
• Tурар жой мажмуалари қурилганда;
• Tегишли ҳудудда мактабгача бўлган ёшдаги болаларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган чекланган сони ошганда мажбурий тартибда ташкил этилади.
Бир нечта кўп квартирали уйдан ёки якка тартибдаги уйлар гуруҳларидан иборат бўлган янги турар жой мажмуаларини лойиҳалаштириш ва қуришда кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватларида ёхуд алоҳида бино тарзида ҳар бир икки юзта квартира ёки якка тартибдаги уйлар учун камида элликта ўриндан келиб чиққан ҳолда мактабгача таълим ташкилотининг мавжуд бўлиши шартлиги назарда тутилади.
Шунингдек маълумотларга кўра, агар давлат мактабгача таълим ташкилоти жойлашган ерда давлат мактабгача таълим ташкилотига боришни хоҳловчи мактабгача бўлган ёшдаги болалар сони йигирма нафардан кам бўлса ва бу жойда бошқа давлат мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси Mактабгача таълим вазирлиги билан келишган ҳолда кам сонли болалардан иборат гуруҳларни ташкил этишга йўл қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Mактабгача таълим вазирлиги билан келишувга кўра гуруҳларни уларни тўлдиришнинг энг кўп миқдори оширилган ҳолда ташкил этишга йўл қўйилади.
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида гуруҳларни тўлдириш тартиби турли жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда ташкилот муассиси томонидан белгиланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь