Энди Зимбабведа ҳукуматни танқид қилганлар ўлимга ҳукм қилиниши мумкин

Олам

image

Зимбабве етакчиси Эммерсон Мнангагва президентлик сайловлари олдидан фуқароларнинг ҳукуматни танқид қилишига чек қўювчи қонунни имзолади. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди. 

Айтилишича, қонун зимбабвеликлар ўртасида ватанпарварлик туйғусини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, “ватанпарвар бўлмаслик” учун ўлим жазосига ҳукм қилишни назарда тутади.

Шунингдек, янги қонун билан зимбабвеликларга ҳукуматни ағдаришга чақириш, ҳарбий аралашув, иқтисодий санкциялар ва савдо бойкотлари учун мамлакат ичида ва ташқарисида митинглар ўтказиш тақиқланган. Бундай ҳаракатлар “мамлакат суверенитети ва миллий манфаатларига қасддан зарар етказиш” сифатида квалификация қилинган.

Ушбу жиноятларни содир этганлар фуқароликдан маҳрум этилиши, 20 йилгача қамоққа олиниши ва ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Маълумот учуҳн, Зимбабве Африка қитъасининг жанубий қисмида, Виктория шаршаралари, Замбези ва Лимпопо дарёлари оралиғида жойлашган давлат. Жанубда Жанубий Африка, шарқда Мозамбик, ғарбда Ботсвана ва шимолда Замбия билан чегарадош, денгизга чиқиш имкони йўқ. Республика тузумидаги давлат Президент томонидан бошқарилади. У аҳоли томонидан 6 йил муддатга сайланади, муддатлар сони чекланмаган. Президент Эммерсон Мнангагва 2017 йилдан буён мамлакатни бошқариб келмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Африка Зимбабве

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made