Энди жиноятчиларга махсус электрон браслет тақиб қўйилади

Жамият

image

Ўзбекистонда жиноят содир этганликда гумон қилиниб ушлаб турилганлар ва қамоқдагиларга электрон браслет тақиб қўйилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида белгиланган.

Қайд этилишича, жиноят содир этганликда гумон қилиниб ушлаб турилган, ўзига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахслар ва маҳкумларнинг қочиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида электрон браслетдан фойдаланиш тизими жорий этилади.

Конвой остидаги шахслар (жиноят содир этганликда гумон қилиниб ушлаб турилган, ўзига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахслар ҳамда маҳкумлар) қочишга уринганда (электрон браслетни ечиш, шикаст етказиш, конвойчи ходимдан узоқлашиш ва бошқа ҳолатларда) электрон браслет товушли ва визуал хабарни онлайн режимда автоматик тарзда бириктирилган конвойчи ходимга ва ҳудудий ички ишлар органлари, Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий қисмлари, тергов ҳибсхоналари ҳамда жазони ижро этиш колонияларининг навбатчилик қисмларига узатади.

Қочиб кетишга уринган шахсларни уларга тақилган электрон браслетлардан узатилаётган “GPS” сигналларига мувофиқ “иссиқ изи”дан ушлаш чоралари кўрилади.

2024 йил 1 декабрга қадар Ички ишлар органлари конвой бўлинмалари электрон браслетлар билан тўлиқ таъминланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

577

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг