Энди жиноят қурбонлари ва гувоҳларга компенсация тўланади

Жамият

image

Ўзбекистонда жиноят процессида иштирок этган шахс вафот этса ,унинг оила аъзоларига 37,5 млн сўм компенсация пули тўлаб берилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 21 февраль куни тасдиқланган “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг  бошқа иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш тартиби” тўғрисидаги низомида сўз боради.

Низом жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процесси бошқа иштирокчиларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга қаратилган бир йўла бериладиган нафақани тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини таъминловчи орган этиб белгиланди. 

Қуйидагилар ҳимоя қилинувчи шахсга жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллашга асос бўлади:

  • ҳалок бўлганлиги (вафот этганлиги);
  • унга ногиронликни келтириб чиқарувчи тан жароҳати етказилгани ёки соғлиғига бошқача зиён етказилгани; 
  • унга ногиронликни келтириб чиқармайдиган тан жароҳати етказилгани ёки соғлиғига бошқача зиён етказилгани;
  • мулкий зарар етказилгани.

Бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори қуйидаги миқдорларда тўланади:

  • шахс вафот этганда унинг оила аъзолари ҳар бирига тенг улушда –  БҲМнинг 100 баравари миқдорида (37,5 млн сўм);
  • шахсга ногиронликни келтириб чиқарувчи тан жароҳати етказилган ёки соғлиғига бошқача зиён етказилганда.

Ногиронлик гуруҳига кўра:

  • I гуруҳ – БҲМнинг 80 баравари миқдорида (30 млн сўм);
  • II гуруҳ – БҲМнинг 70 баравари миқдорида (26 млн 250 минг сўм);
  • III гуруҳ – БҲМнинг 50 баравари миқдорида (18 млн 750 минг сўм).

Ногиронликни келтириб чиқармайдиган тан жароҳати етказилганда ёки соғлиғига бошқача зиён етказилганда эса, суд-тиббий экспертизасининг хулосаси асосида:

  • оғир даража – БҲМнинг 35 баравари миқдорида (13 млн 125 минг сўм);
  • ўрта даража – БҲМнинг 35 баравари миқдорида (13 млн 125 минг сўм);
  • соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига олиб келган енгил даража – БҲМнинг 25 баравари миқдорида (9 млн 375 минг сўм).

Ижтимоий ҳимоя чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор (ажрим) уни таъминловчи орган томонидан уни олган кундан бошлаб, 10 сутка ичида ижро этилиши лозим. 

Бир йўла бериладиган нафақа солиққа тортилмайди ва ундан ушлаб қолишлар амалга оширилмайди. 

Ушбу қарор жорий йил 1 апрелдан эътиборан кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят қурбон гувоҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг