Энди жариманинг 50 фоизи 15 кунда тўланса, қолган қисмидан воз кечилади

Жамият

image

Ўзбекистонда ҳуқуқбузарга жарима солиш тўғрисидаги қарор фуқарога топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий равишда тўласа, жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилиниши белгиланмоқда. Бу ҳақда бугун, 7 апрель куни Олий Мажлис Сенатининг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлисида “Маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 332-1-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги Қонун муҳокамасида маълум қилинди.

Таъкидланишича, бундан 3 йил аввал 15 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинишига оид соддалаштирилган тартибнинг амалга киритилиши ўзининг ижобий самарасини кўрсатган.

Бироқ ушбу соддалаштирилган тартибнинг суд томонидан қабул қилинадиган қарорларга нисбатан татбиқ этилмаслиги, шунингдек, амалда айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган жарима миқдорининг юқорилиги фуқароларга иқтисодий томондан қийинчиликлар туғдириб келаётган эди. Бу эса ўз навбатида, маъмурий жарималарни ихтиёрий равишда тўлашда қийинчиликлар келтириб чиқараётган эди.

Энг асосийси, мазкур тартиб эндиликда суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилиши кўзда тутилмоқда.

Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши натижасида маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда уларнинг жарима юкини янада камайтириш орқали пул маблағларининг иқтисод қилинишига ва жарималарни ижро этиш тизимини янада соддалаштиришга эришилиши таъкидланди.

Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон жарима

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг