Энди Янги Ўзбекистоннинг йиллик ташқи қарзи 5 миллиарддан ошмаслиги ваъда қилинди

Жамият 3451
image

Келгуси беш йилда Ўзбекистоннинг янгидан жалб қилинадиган ташқи қарзи 5 миллиард доллардан ошмайди. Бу ҳақда амалдаги Президент Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеПнинг Х съездидаги нутқида сўз очди. 

Шавкат Мирзиёев съездда ўз сайловолди дастури – Янги Ўзбекистон стратегиясида илгари сурилган ғояларни эълон қилди. 

“Иқтисодиётда юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолиш учун макроиқтисодий барқарорлик таъминланади”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Қайд этилишича, агар Мирзиёев яна Президентликка сайланса, 2023 йил охиригача инфляция даражаси 5 фоизга туширилади. Давлат бюджети тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 2,5 фоиздан ошмаслиги таъминланади. 

Шунингдек, бевосита аҳолининг талаблари асосида йилига 1,5 – 2 триллион сўм маблағ жойлардаги энг долзарб муаммоларни ҳал этишга сарфланади.

Янгидан жалб қилинадиган йиллик ташқи қарз миқдори 5 миллиард доллардан, умумий давлат қарзи эса ялпи ички маҳсулотнинг 50-60 фоизидан ошмаслиги таъминланади. 

Қолверса, келгуси беш йилда 120 миллиард доллар, шундан камида 70 миллиард доллар хорижий инвестициялар жалб қилинади.

Мирзиёев мамлакат экспорт салоҳияти 1,7 баробар оширилиб, 2026 йилда 30 миллиард долларга етказилишини ҳам ваъда қилди. 

Экспорт таркибида хомашёнинг улуши ҳозирги 46 фоиздан 23 фоизга камайиб, тайёр маҳсулотлар ҳажми 2,5 баробар кўпаяди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 130
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×