Энди ўзбекистонликлар яна бир давлатда 30 кун визасиз юриши мумкин
Жамият
−
03 Июнь 2022
22911Эндиликда Ўзбекистон фуқаролари Мўғулистонда 30 кун визасиз қолишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда бугун, 3 июнь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов мамлакатга амалий ташриф билан келган Мўғулистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Батсумбер Мунхжин билан учрашувда мълум қилинди.
Мулоқотда Ўзбекистон билан Мўғулистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлгани қайд этилиб, томонларнинг сиёсий алоқаларни жадаллаштириш, парламентлараро мулоқотни ривожлантириш, ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини кенгайтириш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни кучайтиришдан бирдай манфаатдорлиги таъкидланган.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Мўғулистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги алоқаларининг истиқболлари, шунингдек, Мўғулистон делегациясининг жорий йил сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгаши мажлисидаги иштироки масаласи кўриб чиқилган.
Музокаралар якунида қуйидаги ҳужжатлар имзоланган:
• Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Мўғулистон Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида 2022-2023 йилларда ҳамкорлик дастури;
• Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Мўғулистон йўллар ва транспортни ривожлантириш вазирлиги ўртасида ўзаро англашув тўғрисидаги протокол.
Шу билан бирга, Мўғулистон томони Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз тартиб жорий этилганини эълон қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь