Энди ўзбекистонликлар Озарбайжонда 15 кун давомида рўйхатдан ўтмай юриши мумкин

Олам

image

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида визасиз саёҳат қилишнинг янги қоидалари кучга кирди. Энди икки мамлакат фуқаролари 15 кунгача ўзлари бўлиб турган давлатда рўйхатдан ўтишга мажбур эмас. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

Билдирилишича, тегишли ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома тузилган ва ундаги ўзгаришлар 15 январдан кучга кирган.

Энди Ўзбекистон ва Озарбайжон фуқаролари икки мамлакат ҳудудига кириш/чиқиш, транзит ўтиш ва 15 кун муддатга ўзлари бўлиб турган давлатнинг ваколатли органларида рўйхатдан ўтиш мажбуриятидан озод этилди.

Маълумот учун, 1997 йил 18 июнда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида фуқароларнинг визасиз сафар қилиш тўғрисидаги битим имзоланган. Эндиликда мазкур битимга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Тегишли баённома 2023 йил 22 августда Озарбайжон Республикасининг Баку шаҳрида имзоланиб, 2024 йилнинг 15 январидан кучга кирди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 22 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Озарбайжонга борганди.

Улканбаева Райҳона


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг